USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Каспийдаги фожиа: Тўқаев яна 3 мулозимни ишдан ҳайдади

79 марта
Каспийдаги фожиа: Тўқаев яна 3 мулозимни ишдан ҳайдади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбий хизматчини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра:

  • Қаниш Асанханович Абубакиров Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан;
  • Алмаз Женишевич Жумакеев Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Қанат Сериккалиевич Ниёзбеков Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий-деңгиз кучлари бош қўмондони лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Мудофаа вазири Даурен Косанов Каспий денгизида ҳарбий машғулотлар вақтида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган фожиадан сўнг лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Манғистаудаги фожиа

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида Қозоғистон Қуролли кучлари Ҳарбий-денгиз кучлари томонидан ўқув-жанговар топшириқни бажариш вақтида Каспий денгизи соҳилида метеорологик шароитнинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши сабабли ҳарбий хизматчилар денгизга оқиб кетган.

Мудофаа вазирлиги дастлабки маълумотларида денгизга 19 нафар ҳарбий хизматчи оқиб кетганини билдирган эди. Ўша пайтда 9 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани қайд этилган. Кейинроқ, Манғистау вилояти ҳокимлиги денгизга оқиб кетганлар сони 17 нафар эканини маълум қилди.

Ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганидан сўнг ҳукумат комиссияси тузилган, ҳодиса жойига Бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев юборилган. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган ва фожиани тергов қилиш бўйича топшириқлар берган. Бундан ташқари ҳодиса ортидан мамлакат Мудофаа вазирлигининг 5 нафар мансабдор шахси қўлга олинган.

Оқтовда Шаҳар куни муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган байрам тадбирлари бекор қилинган. Қосим-Жомарт Тўқаев 25 сентябрь кунини Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фожиа муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади. 

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ҳарбийлар рўйхатида 2006 йилда Қорақалпоғистонда туғилган Олмос Юсуф ўғли Кобенов ҳам бор. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: