USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Германиялик ҳамшира 10 кишини ўлдиргани учун умрбод қамалди

221 марта
Германиялик ҳамшира 10 кишини ўлдиргани учун умрбод қамалди

Эркак-ҳамшира тунги навбатчилик пайтида иш юкламасини камайтириш учун ўзининг асосан кекса беморларига катта миқдорда оғриқ қолдирувчи ёки тинчлантирувчи дорилар берган.
Фото: Alamy

Германияда паллиатив ёрдам бўлими ҳамшираси 10 нафар беморни ўлдириш ва яна 27 кишини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилгач, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.


Прокурорларнинг таъкидлашича, исми ошкор этилмаган эркак-ҳамшира тунги навбатчилик пайтида иш юкламасини камайтириш учун ўзининг асосан кекса беморларига катта миқдорда оғриқ қолдирувчи ёки тинчлантирувчи дорилар берган.


Жиноятлар 2023 йил декабридан 2024 йил майигача Германиянинг ғарбий қисмидаги Вюрзелен шаҳридаги шифохонада содир этилган.

Қайд этилишича, терговчилар унинг фаолияти давомида содир бўлган яна бир нечта шубҳали ҳолатларни текширмоқда.


Франс Пресс (AFP) ахборот агентлиги маълумотларига кўра, исми ошкор этилмаган эркак 2007 йилда ҳамширалик бўйича ўқишни тамомлаганидан сўнг, 2020 йилдан бери Вюрзелендаги шифохонада ишлаган.

Аахендаги судда прокурорлар унинг юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлган беморларга нисбатан «жаҳлдорлик» ва раҳм-шафқатсизлик кўрсатганини таъкидлади ва уни ўзини «ҳаёт ва ўлим хўжайини» қилиб кўрсатишда айблади.


Судга маълум қилинишича, у тунги сменада иш юкламасини камайтириш учун беморларга катта дозада морфин ва мидазолам (тинчлантирувчи восита) юборган.


У 2024 йилда ҳибсга олинган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: