Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Ғазода 16,5 мингдан ортиқ одам шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож” — ЖССТ

Кўрилган: 37

“Ғазода 16,5 мингдан ортиқ одам шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож” — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ғазода тиббий инқироз тобора оғирлашаётганини маълум қилди. Ташкилот бош директори Тедрос Адханом Гебреесусга кўра, 16,500 дан ортиқ ғазолик шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.


“Бу — вақт ва инсоният виждони билан пойга”, деганТедрос вазиятга муносабат билдириб.

У Италия ҳукумати ЖССТ ёрдамида 19 нафар оғир бемор ва уларнинг 93 нафар ҳамроҳини мамлакатга олиб кетганини таъкидлаган. У Италияга тезкор ёрдам ва бирдамлик учун миннатдорлик билдириб, бошқа давлатларни ҳам Ғазодан беморларни қабул қилишга чақирмоқда.
ЖССТ маълумотига кўра, уруш бошланганидан бери 8 мингга яқин ғазолик, жумладан 5,500 дан ортиқ бола чет элда даволанган. Бироқ бу Ғазода ёрдамга муҳтожларнинг жуда кичик қисми холос. Ҳар бир эвакуация мураккаб логистика ва сиёсий тўсиқлар билан амалга оширилмоқда.

Ташкилот маълуотларига кўра, Ғазонинг соғлиқни сақлаш тизими деярли издан чиққан: 36 та шифохонадан тиги 17 таси қисман ишламоқда. Улар 200–300 фоиз сиғимда фаолият юритмоқда ва генератор энергиясига таянмоқда. Энг йирик тиббиёт муассасаси — Нассер тиббиёт маркази — июнь ойида ҳаво ҳужумлари оқибатида тўлиқ фаолиятини тўхтатганди.

Ғазо шаҳридаги Аш-Шифа касалхонаси эса эндиликда асосан бошпана сифатида хизмат қилмоқда. Шифокорлар жарроҳлик амалиётларини фонар ёки телефон чироғида ўтказишга мажбур, дори-дармон, анестезия ва ҳатто боғлов материаллари ҳам етишмаяпти. Баъзи шифокорлар жарроҳлик асбобларини қайта ишлатишга мажбур бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: