USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қирғизистонда экстремистларнинг юқори лавозимли раҳбари ушланди

49 марта

Қирғизистонда экстремистларнинг юқори лавозимли раҳбари ушланди 

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти раҳбарларини зарарсизлантириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот маркази хабар берди.

Операция давомида махсус хизматлар ташкилотнинг Сузоқ тумани бўйича масъули (раҳбари) лавозимида бўлган нуфузли етакчисини қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс ташкилотнинг республика раҳбарияти ва “Ҳизб ут-Таҳрир” тизимининг жаҳондаги вакиллари билан бевосита алоқада бўлган.

Бир неча йил давомида у маҳаллий аҳоли орасида экстремистик мафкурани фаол тарғиб қилган, янги аъзоларни ёллаб, тақиқланган материалларни тарқатган. Шунингдек, у жиноий фаолиятни молиялаштириш учун оддий аъзолардан пул йиғишни ташкил қилган.

Суд қарори билан қўлга олинган шахс МХДҚ тергов изоляторига жойлаштирилган. Тезкор ходимлар ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмаларини аниқламоқда ва етакчининг жиноий алоқаларини фош этмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: