USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия бюджетидаги реал “тешик” бир йилда 8 трлн рублдан ошиб кетди – разведка

117 марта

Россия бюджетидаги реал “тешик” бир йилда 8 трлн рублдан ошиб кетди – разведка

Россия ҳукумати ҳар учинчи рублни урушга сарфлаётган ва ўтган йили нефть-газ тушумлари сезиларли даражада камайган федерал бюджет тақчиллигининг реал ҳажмини яширишга уринмоқда. Германия Федерал разведка хизмати (ФРХ) ўтган йилги бюджет маълумотлари таҳлили якунлари бўйича шундай хулосага келди. 

ФРХ баҳосига кўра, ғазнадаги реал “тешик” Молия вазирлиги ҳисобот берган 5,65 триллион ўрнига 8,01 триллион рублга етган. Шундай қилиб, 2024 йилга нисбатан Россия Федерацияси бюджети тақчиллиги 130 фоизга ошган бўлиши мумкин, Молия вазирлигининг дастлабки режаси (1,2 трлн рубл) эса деярли 7 баробарга ортиғи билан бажарилган.

“Разведка маълумотлари шуни кўрсатадики, 2025 йил учун федерал бюджет тақчиллиги расман хабар қилинганидан 41,8 фоизга юқори бўлиб, 3,7 фоизни ташкил этган (Молия вазирлиги ҳисоботида 2,6 фоиз ўрнига)”, деб ёзади ФРХ. 

Германия разведкаси релизида айтилишича, Россия “оғриқли йўқотишларни бўяб кўрсатилган рақамлар ёрдамида яширишга” уринмоқда, ваҳоланки иқтисодиётнинг деярли барча тармоқлари пасайиш кўрсатмоқда, давлат статистикасининг ишончлилиги эса ёмонлашмоқда.

Германия Халқаро хавфсизлик муаммолари институти эксперти Янис Клюгенинг тушунтиришича, Молия вазирлигининг “креатив бухгалтерияси” шундан иборатки, федерал бюджет тақчиллигининг бир қисми, афтидан, бошқа давлат бюджетлари ҳисобига ёзиб юборилган.

Гап ҳудудлар бюджетлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар – Ижтимоий жамғарма (собиқ Пенсия жамғармаси) ва Мажбурий тиббий суғурта жамғармаси ҳақида бормоқда. Иқтисодчи Виктор Туневнинг эътибор қаратишича, уларнинг дефицити рекорд даражага – субъектларда 1,5 трлн рублга ва Ижтимоий жамғармада 1,2 трлн рублга сакраган. 

“Масалан, Ижтимоий жамғарма федерал ғазнадан 2,2 трлн рубль камроқ трансферт олган”, деб тушунтиради у.

Россия Федерацияси консолидациялашган бюджетининг умумий тақчиллиги рекорд даражадаги 8,3 трлн рублга етган. Ушбу “тешик”ни ёпиш учун Молия вазирлиги давлат қарзи бозоридан 7 трлн рубль қарз олган ва яна 2 трлн рублни Миллий фаровонлик жамғармасидан олган – бу дефицитни қоплаш ва қарз бўйича фоиз тўловларини амалга ошириш имконини берган.

Ҳукумат 2026 йилги бюджетни 3,8 трлн рубль тақчиллик билан тузган, бироқ Альфа-банк баҳолашига кўра, февраль ойи охиригача “тешик” 3,2 трлн рублга етиб бўлган. Ўтган йили чорак қисмга тушиб кетган нефт-газ даромадлари яна деярли икки бараварга қисқарган ва январь-февраль ойларида ойига ўртача 400 млрд рубль атрофида бўлган.

“Бироқ нефть нархининг ҳозирги юқори даражаси бюджетнинг хомашё даромадлари оқимини тўлдиришга умид бермоқда”, деб таъкидлайди Альфа-банк бош иқтисодчиси Наталия Орлова.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: