USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

94 фоиз овоз: Бенинда янги президент сайланди

17 марта

94 фоиз овоз: Бенинда янги президент сайланди

Манба: BBC
Бенин молия вазири Ромуалд Вадагнимамлакатда бўлиб ўтган навбатдаги президентлик сайловларида сайловчиларнинг мутлақ кўпчилик овозини қўлга киритди ва мамлакат раҳбарига айланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, бюллетенларнинг 90 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, Вадагни 94 фоиздан ортиқ овоз тўплаганi маълум бўлди. Комиссия ушбу натижани “ортга қайтариб бўлмас” ғалаба деб баҳолади.

Рақибнинг мағлубияти ва сайловдаги тўсиқлар
49 ёшли Вадагни асосий мухолифатчи — “Демократлар” партияси ўз номзодини рўйхатдан ўтказа олмаганидан сўнг сайловнинг яққол фаворити деб кўрилаётган эди. Натижада Пол Хункпе Вадагнининг ягона рақибига айланди. Хункпе 13 апрель куни, овозлар ҳали санаб чиқилаётган бир вақтда мағлубиятини тан олди.

Амалдаги президент Патрис Талон икки муддат лавозимда бўлгани сабабли қайта сайланиш ҳуқуқидан маҳрум эди ва у ўз вориси сифатида айнан Вадагнини танлаган.

Хункпе Вадагнини ғалаба билан табриклаб, натижалар унинг ғалабасини кўрсатаётганини тан олди. Шунингдек, у демократия ўзаро ҳурмат талаб қилишини ва партиявий бўлинишлардан устун туришишини айтди.
“Демократлар” партияси номзоди қонун талаб қилган минимал имзоларни йиға олмади, шу сабабли курашда фақат биргина мухолифат вакили қолди. Бенин сайлов қонунчилигига кўра, номзодлар рўйхатга олиниши учун қонун чиқарувчиларнинг расмий тасдиғини олишлари шарт.
Мамлакат бўйлаб сайловчиларнинг 58,75 фоизи овоз беришда иштирок этди. Кучли мухолифат бўлмагани сабабли кўпчилик бу сайловни шунчаки расмиятчилик сифатида қабул қилди. Янги сайланган президент мамлакатдаги қатор жиддий муаммолар, хусусан, хавфсизликнинг ёмонлашиши, айниқса, мамлакат шимолидаги сурункали қашшоқлик билан курашишига тўғри келади.

Хавфсизлик масаласи ўта долзарб бўлиб қолмоқда. 2025 йилнинг апрель ойида “Ал-Қоида” билан алоқадор JNIM гуруҳи 54 нафар аскарни ўлдирган эди. Март ойида содир этилган худди шундай ҳужумда яна 15 нафар ҳарбий ҳалок бўлди.
Тўрт ой муқаддам ҳарбийлар давлат тўнтаришига уринган эди. 15 миллион аҳолига эга Бенин Ғарбий Африкадаги энг барқарор демократик давлатлардан бири ҳисобланади. Ваҳоланки, ушбу минтақадаги бир қанча давлатларда сўнгги йилларда кетма-кет ҳарбий тўнтаришлар содир бўлди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: