USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ўсиши секинлашди: Хоразмда энг паст кўрсаткичлардан бири қайд этилди

266 марта
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ўсиши секинлашди: Хоразмда энг паст кўрсаткичлардан бири қайд этилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра аҳоли даромадлари ўсиши секинлашгани кузатилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Ҳисоботга кўра, жорий йилнинг январь–март ойларида аҳолининг умумий даромадлари 263,2 триллион сўмни ташкил этган. Номинал ўсиш суръати 15,5 фоиз, реал ўсиш эса 7,8 фоиз бўлган. Таqqослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткичлар мос равишда 20,9 ва 9,8 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар 5,8 фоизга ўсгани қайд этилди.


Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Хоразм вилоятида даромадлар ўсиши республика ўртача кўрсаткичларидан паст бўлиб, реал ўсиш 2,8 фоизни ташкил этган. Бу эса вилоятни энг паст ўсиш қайд этилган ҳудудлар қаторига киритди.


Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Хоразм вилоятида кўрсаткич 6 377,1 минг сўмни ташкил этган.

Мутахассислар фикрича, ҳудудларда даромадлар ўсишидаги фарқ иқтисодий фаоллик, инвестициялар ҳажми ва иш ўринлари яратиш суръатлари билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, энг юқори даромад ўсиши Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 10,3 фоизни ташкил этган.

Изоҳ қолдириш

    • Юсуфжон 2 May 2026 13:33
      Лимитлар, жарималар, кредитлар, одамларни хароб килди

Мавзуга алоқадор: