USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОРАЗМДА АҲОЛИНИНГ ЎРТАЧА ДАРОМАДИ 22,8 МИЛЛИОН СЎМГА ЕТДИ

290 марта
ХОРАЗМДА АҲОЛИНИНГ ЎРТАЧА ДАРОМАДИ 22,8 МИЛЛИОН СЎМГА ЕТДИ

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари ҳолатига кўра Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромад 21,8 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида аҳоли умумий даромадлари 825,3 трлн сўмга етган. Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,4 фоизни ташкил этган.


Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг номинал ўсиш суръати 116,1 фоиз, реал ўсиш суръати эса 106,3 фоиз даражасида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида Хоразм вилояти кўрсаткичлари ҳам барқарор ўсишни намоён этмоқда.

Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган умумий даромад 22,8 миллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакат бўйича ўртача даражадан юқори.

Таъкидланишича, Хоразмда сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва меҳнат бозорини кенгайтириш орқали аҳоли даромадлари ўсишга эришмоқда.

Экспертлар фикрича, вилоятда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва агросаноат йўналишидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: