USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгибозорда саховат тадбири: Эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой ва такрорий экин учун ер ажратилди

128 марта
Янгибозорда саховат тадбири: Эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой ва такрорий экин учун ер ажратилди

Бу йилги ғалла хирмони Янгибозор туманида нафақат юксак барака, балки хайрли ва саховатли амалларга бой бўлмоқда. Туман ҳокимлиги ташаббуси ҳамда гектарлардан мўл ҳосил етиштирган илғор фермер хўжаликлари ҳомийлигида ҳудуддаги кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг кўламли хайрия тадбири ташкил этилди.

Мазкур эзгу ташаббус доирасида тумандаги 200 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой маҳсулотлари тарқатилди.

Рўзғорларга қут-барака: Оилаларнинг даромад манбаини кенгайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, ушбу хонадонларнинг ҳар бирига такрорий экин экиш учун 2000 метр квадратдан (20 сотих) жами 100 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Хайрия маҳсулотлари ва ер майдонларининг ўз эгаларига адолатли, шаффоф ҳамда тезкорлик билан етиб боришида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари алоҳида фаоллик кўрсатдилар. Улар томонидан маҳсулотларни тўғридан-тўғри оилаларга етказиб берилиши тўлиқ таъминланди.
Янгибозор туманида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар элимизга хос бўлган ҳамжиҳатлик, оқибат ва бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: