USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпирда ғўза парвариши бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди

140 марта
Қўшкўпирда ғўза парвариши бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди

Қўшкўпир туманида пахта ва ғаллачилик йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Қўшкўпир тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этди.

Семинар давомида ғўза майдонларида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ташкил этиш, хусусан, чеканка, суспензия билан ишлов бериш ва культивация ишларини сифатли бажариш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мутахассислар томонидан фермерларга ғўза парваришининг ҳар бир босқичини илмий тавсиялар асосида ташкил этиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва талаб даражасида бажариш жорий йил пахта ҳосилининг мўл бўлишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан соҳага оид фикр ва таклифлар билдирилиб, ғўза парваришини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: