USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч туманидаги каналга ташланган ҳайвон қолдиқлари бўйича расмий муносабат билдирилди

342 марта
Урганч туманидаги каналга ташланган ҳайвон қолдиқлари бўйича расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Урганч туманидаги катта каналга ҳайвон қолдиқлари ташлангани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Экология бошқармасининг Урганч туман бўлими ходимлари томонидан ҳолат жойига чиқиб, тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш давомида аниқланишича, мазкур қорамол Урганч туманининг «Обод» маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан 2023 йилда «D.X» фермер хўжалигидан сотиб олинган. Шунингдек, жорий йилнинг 13 июль куни фуқаронинг эҳтиётсизлиги оқибатида қорамол нобуд бўлгани, эътиборсизлик сабабли ҳайвоннинг бош қисми канал сувига тушиб кетгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро М.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91¹-моддаси биринчи қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Шу билан бирга, канал ҳудуди ҳайвон қолдиқларидан тозаланиб, белгиланган тартибда бартараф этилган. Шунингдек, дам олиш учун келган фуқаролар ҳамда ҳудуд атрофида яшовчи аҳоли ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ва сув ҳавзаларини ифлослантирмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.

Аввалроқ мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Экология идораси вазият ўрганилиб, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилганини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: