USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч давлат университетида янги ўқув йили бошланди

185 марта
Урганч давлат университетида янги ўқув йили бошланди

Бугун Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида 2026–2027-ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанали маросимни университет ректори Феруза Мадрахимова очиб берди ва янги ўқув йили остонасида турган талабаларни самимий муборакбод этди. Ректор ўз табригида талабалик — инсон ҳаётидаги энг унутилмас ва масъулиятли даврлардан бири эканини таъкидлаб, ёшларни билим олишга, изланишга, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ва университет шаънини муносиб ҳимоя қилишга чорлади.

Маросимда университетнинг фахрий устозлари билан бирга Ўзбекистон Қаҳрамони Анора Маҳмудова ҳам иштирок этиб, талабаларни янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий табриклади. У ёш авлодга таълим ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, илмий изланишларида юксак натижалар тилади.

Тадбир давомида талабаликка тавсия этилган 1-босқич талабалари томонидан «Талабалик қасамёди» қабул қилинди.

Талабалик мақомингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: