USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қурилиши тугалланмаган бино томида мактаб ўқувчилари юрибди: хавфсизлик чоралари қачон кўрилади?

176 марта
Урганчда қурилиши тугалланмаган бино томида мактаб ўқувчилари юрибди: хавфсизлик чоралари қачон кўрилади?

Урганч шаҳрининг Янгиобод маҳалласида қурилиши ҳали тўлиқ якунланмаган кўп қаватли бинолардан бирининг томида мактаб ўқувчилари бемалол юргани тасвирга олинди.

Тасвирларда болаларнинг қурилиши тугалланмаган бино томига чиқиб, у ерда юрганини кўриш мумкин. Энг жиддий масала эса — қурилиш ҳудудига киришни чеклаш ёки болаларнинг бино ва томга чиқишининг олдини олиш учун етарли хавфсизлик чоралари кўрилмаганидек кўринади.

Қурилиш объекти — оддий ўйин майдончаси эмас. Бу ерда очиқ қолган қурилиш конструкциялари, баландлик, электр тармоқлари, шахталар ва бошқа хавфли нуқталар бўлиши мумкин. Шунинг учун вояга етмаган болаларнинг бундай ҳудудга бемалол кириб-чиқиши жиддий хавф туғдиради.

Айниқса, мактаб ўқувчилари ушбу объект томига чиқиб юргани аниқланган экан, масъул ташкилотлар учун бу ҳолат жиддий огоҳлантириш бўлиши керак.

Қурилиш объекти кимга тегишли? Нега унинг ҳудуди болалар киролмайдиган тарзда тўлиқ ёпилмаган? Томга чиқиш имконияти қандай қолган? Объектда хавфсизлик талабларига риоя этилмоқдами?

Бу саволларга масъул ташкилотлар ойдинлик киритиши зарур.

Ўтган йилги фожиа яна бир бор эслатма бўлиши керак
Бу ҳолат Урганчда 2025 йилда содир бўлган аянчли воқеани ҳам ёдга солади.

2025 йил 7 июль куни Урганч шаҳридаги етти қаватли уй томидан 15 ва 16 ёшли икки нафар вояга етмаган қиз ҳалок бўлган. Бош прокуратура маълумотига кўра, қизлар томга очиқ қолдирилган туйнук орқали чиққан.

Ўша воқеадан кейин қурилиш объектлари, кўп қаватли биноларнинг томлари, очиқ шахталар ва бошқа хавфли ҳудудларда болалар хавфсизлигини таъминлаш масаласи янада жиддий назорат қилиниши керак эди.
Бугун эса яна мактаб ўқувчилари қурилиши тугалланмаган бино томида юрибди.

Фожиа содир бўлганидан кейин чора кўриш эмас, фожианинг олдини олиш муҳим.

Масъул ташкилотлар ушбу объектни текшириб, болаларнинг қурилиш ҳудудига киришига йўл қўймаслик бўйича зарур чораларни кўриши керак.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: