USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қўшкўпир тумани йўллари қачон таъмирланади?

399 марта
Қўшкўпир тумани йўллари қачон таъмирланади?

Ҳозирги кунда Хива томондан Дашёқ йўналиши орқали келиб, Қорақум қишлоғигача бўлган йўл таъмирлангани кузатилмоқда. Бироқ Қўшкўпир туманидаги Кўназой маҳалласига олиб борадиган йўл ҳануз таъмир талаб аҳволда қолмоқда.

Айнан ушбу йўлдан кундалик равишда юзлаб аҳоли, талабалар ва тадбиркорлар фойдаланишади. Лекин йўлнинг паст-баланд, ўпирилган қисмлари нафақат аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда, балки транспорт воситаларига ҳам жиддий зарар етказмоқда.

Энг асосий савол эса ҳали ҳам очиқ қолмоқда: Хива ва Қўшкўпир туманлари орасидаги мазкур йўл кимнинг балансидан жой олган? Унга ким масъул ва уни таъмирлаш учун аниқ қайси идора жавобгар?

Аҳоли томонидан йўлларнинг ҳолати бўйича кўплаб мурожаатлар йўлланса-да, ҳалигача амалий натижа кўзга ташланмаяпти. Вилоят даражасида бу муаммони ҳал этиш ва аҳолининг кундалик ҳаёти учун зарур бўлган инфратузилмани янгилаш вақти келмади микан?






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: