USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼ USD: 11,825 so'm ▼ EUR: 13,483 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,670 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 242 so'm ▼ AED: 3,220 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда тўй ва маросимларни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

930 марта
Хоразмда тўй ва маросимларни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

Хоразм вилоятида тўй, тантана ва турли оилавий маросимларни тартибга солиш, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида “Маромийлик” лойиҳаси доирасида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика “Маънавият ва маърифат” маркази вилояти бўлими, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилояти бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилояти вакиллиги, “Нуроний” жамғармаси вилояти бўлими ҳамда Хоразм телерадиоканали вакиллари иштирок этди.

Тадбирда тўй ва оилавий маросимларни ихчам, дабдабасиз ва маънавий мазмунга бой тарзда ўтказиш, ортиқча харажат ва исрофни камайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, “Маромийлик” ташаббусини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида:
  • аҳоли ўртасида дavra suhbatlari ва маънавий учрашувлар ташкил этиш,
  • рақамли тарғибот ишларини кучайтириш,
  • маҳалла ва диний соҳа вакиллари иштирокида амалий тадбирлар ўтказиш режалаштирилди.
Таъкидланишича, мазкур чора-тадбирлар ижроси бўйича тарғибот ишлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида изчил давом эттирилади.

 “Маромийлик” лойиҳаси — бу нафақат ортиқча исрофни камайтириш, балки миллий қадриятларимизни асраб-авайлашга хизмат қиладиган ҳаракатдир.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: