USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда йўл ёқасидаги “бекат-дўкон”лар: уларни орқароқ кўчириш вақти келмадими?

897 марта
Урганчда йўл ёқасидаги “бекат-дўкон”лар: уларни орқароқ кўчириш вақти келмадими?

Урганч шаҳрида йўл инфратузилмаси йилдан-йилга кенгайиб, транспорт ҳаракати жадаллашиб бормоқда. Аммо айрим нуқталарда ҳали ҳам эскича ёндашув сақланиб қолгани хавотир уйғотади. Айниқса, шаҳарнинг асосий кўчалари бўйлаб жойлашган, “бекат” номини олган савдо дўконлари бугун нафақат ноқулайлик, балки жиддий хавф манбаига айланмоқда.

Йўлга жуда яқин қурилган ушбу дўконлар транспорт ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айрим жойларда автомобиллар юқори тезликда дўкон ёнидан ўтиб кетади. Энг ташвишли жиҳати — йўл билан дўкон ўртасида ҳеч қандай ҳимоя тўсиғи, яшил ҳудуд ёки хавфсиз масофа мавжуд эмас.

Бекатда турган пиёдалар, харид учун тўхтаган фуқаролар, айниқса болалар ва кексалар ҳар куни катта хавф остида қолмоқда. Бир қадам нотўғри ташланса, оқибати қайғули бўлиши мумкин. Бугун кузатилган ҳолатлар эса бу хавотирлар асоссиз эмаслигини яна бир бор кўрсатди.

Мутахассислар таъкидлашича, замонавий шаҳарсозлик қоидаларига кўра, йўл ёқасида жойлашган савдо объектлари транспорт оқимидан маълум масофада, хавфсиз зонада бўлиши шарт. Кўпгина мамлакатларда бундай дўконлар йўлдан орқароққа кўчирилган, бекатлар эса алоҳида, хавфсиз ҳудудларда ташкил этилган.

Урганч шаҳрида ҳам барча йўл ёқасидаги дўконларни қайта жойлаштириш, уларни орқароққа суриш масаласини жиддий кўриб чиқиш вақти келганга ўхшайди. Бу нафақат тартиб, балки инсон ҳаёти ва хавфсизлиги масаласидир.

Шаҳар ободончилиги фақат чиройли кўриниш эмас, аввало хавфсиз муҳит яратишдир. Бекат-дўконлар масаласи ҳам айнан шу нуқтаи назардан қайта кўриб чиқилиши керак.

Изоҳ қолдириш

    • Руслон 19 Yanvar 2026 19:40
      Бу, бекатда 1рон 1 ходиса руй берганми?? Нимага бундай ахволда вайрон булди?
    • Davlat 19 Yanvar 2026 22:16
      Aqilli bekatimiz aqilli odamlani ishi bi indi

Мавзуга алоқадор: