USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди

1 003 марта

Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди

Урганч туманида ошхонаси бўлган тадбиркор 2-4 феврал кунлари 7 минг сўмдан палов сотишини айтиб, ижтимоий тармоққа эълон жойлаштирган. Суд унинг бу ҳаракатини оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш деб баҳолади.


Урганч туманида мижоз жалб қилиш учун арзон нархда палов сотган тадбиркор маъмурий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.


Суд қарорига кўра, Шоҳруҳхон Қодиров туман ҳудудида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланиб келган. У ижтимоий тармоқда 2026 йил 2 февралдан 4 февралга қадар Хоразм сузма паловини 7 минг сўмдан сотиши ҳақида эълон жойлаштирган.

Суд ҳужжатида тадбиркор “Хоразм сузма паловини ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда 7 минг сўмдан сотиши тўғрисида тегишли тартибда рухсат олмаган”и келтирилган. Бироқ бунинг учун қандай ҳуқуқий асосга кўра қайси ташкилотдан рухсат олиниши кераклиги қайд этилмаган.


Мижоз чақириш учун 2 кун арзон сотдим. 7 минг сўм ичида нон, чой ва салати ҳам бор эди. Бирор жанжал ёки бошқа ҳолат бўлмади. Бундай тадбир қилиш учун бирор ташкилотдан рухсат олиниши кераклигини билмагандим”, дейди Kun.uz’га Шоҳруҳхон Қодиров.

ЖИБ Урганч туман судининг 17 мартдаги қарори билан Шоҳруҳхон Қодиров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-1-моддасида назарда тутилган оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш ҳуқуқбузарлигини содир қилган деб топилди. Унга БҲМнинг 5 баравари, яъни 2 млн 60 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Изоҳ қолдириш

    • Зокиржон 10 Aprel 2026 16:17
      арзон инсоф билан палов сотган бўлса буни нимаси ёмон.
    • Кудрат 10 Aprel 2026 18:44
      Менимча бу нотугри халкга яхшику арзон сотса

Мавзуга алоқадор: