USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ЖЧ-2026 телеканалларга рекорд даражада даромад келтирди

70 марта
ЖЧ-2026 телеканалларга рекорд даражада даромад келтирди

2026 йилги Жаҳон чемпионати Америка телерадиокомпаниялари учун рекорд даражада реклама даромади келтирди. Бу ҳақда “Guideline” таҳлилий ҳисоботига таяниб, “Sportico” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Fox Sports” ва “Telemundo/Peacock” платформаларининг умумий реклама тушуми 1,19 миллиард долларга етган. Бу 2022 йил Қатардаги Жаҳон чемпионатига нисбатан 170 фоизга кўп.

Стриминг хизматлари орқали тушган даромад 166,2 миллион долларни ташкил этган бўлиб, бу аввалги турнирга нисбатан 839 фоизга ошган. Асосий даромад эса анъанавий телевидение ҳиссасига тўғри келиб, “Fox” ва “Telemundo” 1,03 миллиард доллар ишлаб топган.

“The New York Times”нинг ёзишича, “Fox” 2026 йилги Жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқлари учун 485 миллион доллар тўлаган. Телеканал умумий реклама даромадининг қарийб 70 фоизини, яъни 835 миллион долларини қўлга киритган.

Нашрга кўра, турнирда илк бор жорий этилган сув ичиш танаффуслари реклама даромадининг сезиларли ўсишига хизмат қилган. “Guideline” ҳисоб-китобларига кўра, “Fox” фақат шу танаффуслар давомидаги рекламалардан тахминан 300 миллион доллар даромад олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилги Жаҳон чемпионати Халқаро футбол федерациясига рекорд даражада даромад келтиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: