USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россиядаги қурилишда ишлайдиган мигрантлар сони 500 минг кишига тушиб кетди

297 марта
Россиядаги қурилишларда ишлаётган муҳожирлар сони 500 минг кишига тушиб кетди. Бу ҳақда қурувчилар миллий бирлашмаси раҳбари Антон Глушковга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.


Бундай кўрсаткич И чорак якунлари бўйича қайд этилган. У 2024-йилга нисбатан 15-20 фоизга паст. Бироқ қурилишда банд бўлган ишчиларнинг умумий сонида мигрантлар улуши ошиб, 14-15 фоизни ташкил этган.


Глушқов бу тенденсияни Россияда қурилиш суръатларининг секинлашуви ва бир вақтнинг ўзида миграцион сиёсатнинг қатъийлашуви билан изоҳлаган. Бу жараёнларнинг икки жиҳатдан ижобий томони борлигини айтган:
Биринчидан, хорижий ишчи кучининг сифати, менинг экспертлик баҳолашим нуқтайи назаридан, ўсиб бормоқда... Иккинчидан, россияликларга хорижий ишчи кучи билан рақобатга дош бериш осонлашди. Агар илгари иш берувчилар меҳнатнинг арзонлиги туфайли мигрантларни афзал кўрган бўлса, энди чет элликлар фойдасига 30-40 фоизлик тафовут йўқолди. Иш ҳақи бўйича россияликлар фойдасига фарқ ҳудудга қараб 10-15 фоиздан ошмайди, деди у.

Глушковнинг эслатишича, сўнгги бир неча йил давомида Тожикистон ва Ўзбекистон каби Россия қурилишлари учун ишчи кучи манбаи бўлган анъанавий меҳнат бозорларига БАА ва Саудия Арабистони компаниялари ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Улар ҳам Россия иш берувчилари билан ишчи кучи учун рақобатлашмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: