USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm USD: 11,910 so'm EUR: 13,589 so'm RUB: 152 so'm GBP: 15,889 so'm CNY: 1,754 so'm KZT: 25 so'm TRY: 255 so'm AED: 3,242 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди — тадқиқот

331 марта
Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди — тадқиқот 

ҲеадҲунтер Узбекистан онлайн платформаси тадқиқотга кўра, ўзбекистонликларнинг кўпчилиги дипломи бўйича ишламайди.

Онлайн платформа иш изловчилар орасида ўтказган сўров натижаларига кўра, аҳолининг фақат учдан бир қисми ўз маълумоти бўйича ишлаётганини билдирган. Қолганлар эса соҳасини бутунлай ўзгартирган ёки дипломдаги билимларини фақат қисман қўлламоқда.
Тадқиқот асосий хулосасига кўра, Ўзбекистонда таълим билан меҳнат бозори эҳтиёжлари ўртасида тафовут мавжуд.

Сўров натижаси қуйидагича:

  64 фоиз респондентда олий таълим ёки олий таълимдан кейинги таълим мавжуд;
  78 фоизи агар имкон бўлса, бошқа мутахассисликни танлаган бўлишини айтган;
  фақат 27 фоиз одам дипломни кареравий муваффақиятнинг асосий омили деб билади — кўпчилик эса тажриба, мослашувчанлик ва кўникмаларга урғу беради;
  74 фоиз иштирокчи онлайн таълимни қўллаб-қувватлайди, лекин уларнинг фақат учдан бири уни университетга тўлиқ муқобил деб ҳисоблайди.

ҲеадҲунтер маълумотларига кўра, иш берувчилар ҳанузгача дипломга эътибор беришса-да, амалий тажриба, ташаббускорлик ва мослашув қобилиятини янада юқори баҳоламоқда.
Ушбу онлайн платформа аввалроқ ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг 41 фоизи 2025-йилда иш жойини ўзгартиришни режалаштиргани маълум бўлганди. Ишни алмаштиришнинг асосий сабаблари сифатида иш ҳақининг етарли даражада эмаслиги (75 фоиз), карерада ўсиш истиқболларининг йўқлиги (43 фоиз), оғир меҳнат шароитлари (37 фоиз) кўрсатилганди

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: