USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак

150 марта
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси таълим ёки алмашинув дастурларида иштирок этиш учун ариза топширмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларидан – барча ижтимоий тармоқ аккаунтларидаги махфийлик созламаларини «оммавий» ҳолатга ўтказишни сўради. Элчихонага кўра, бу талаб АҚШга кириш ҳуқуқини аниқлаш учун зарур бўлган текширувни осонлаштириш мақсадида» бўлиб, ушбу маълумотни киритмаслик келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин.
Фото: REUTERS

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 21 июндан кучга кирадиган виза суҳбатларидаги янги талаблар ҳақида маълумот берди.


Хусусан, эндиликда F, M ёки J ноиммиграцион визасига мурожаат этувчи барча шахслардан, уларнинг шахсини ва АҚШга кириш ҳуқуқини аниқлаш учун зарур бўлган текширувни осонлаштириш мақсадида, барча ижтимоий тармоқ аккаунтларидаги махфийлик созламаларини «оммавий» ҳолатга ўтказишлари сўралмоқда.


«Биз, виза мурожаатларини текшириш ва саралаш жараёнида, АҚШ ҳудудига кириши мумкин бўлмаган, жумладан АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи шахсларни аниқлаш учун, барча мавжуд маълумотдан фойдаланамиз. 2019 йилдан бери, Америка Қўшма Штатлари виза мурожаатчиларидан, иммиграцион ва ноиммиграцион визага мурожаат этиш учун тўлдирилган формаларида ижтимоий тармоқ идентификаторларини кўрсатишларини талаб этади.


Визага мурожаат этиш учун тўлдирилган DS-160 формасида, мурожаатчилар сўнгги 5 йил мобайнида ижтимоий тармоқларда фойдаланган барча исмлар ва тахаллусларини киритишлари талаб этилади. Формани имзолаб юборишдан аввал, мурожаатчилар тўлдирилган DS-160 формадаги барча маълумот тўғри ва ҳаққоний эканлигини тасдиқлашлари зарур. Ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ маълумотни киритмаслик, виза мурожаати бўйича рад жавоби берилишига ҳамда келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин», дейилади АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси баёнотида.


F, M ва J қандай визалар?

АҚШда F, M ва J тоифасидаги ноиммиграцион визалар – бу вақтинча яшашга мўлжалланган визалар бўлиб, улар асосан таълим, касбий ўқиш ёки алмашинув дастурларида иштирок этиш учун берилади.


F визаси — Academic Student Visa. АҚШдаги аккредитацияланган коллеж, университет, ўрта мактаб (high school), тил курслари ёки бошқа академик муассасаларда ўқимоқчи бўлган талабалар учун берилади. Ушбу талабанинг турмуш ўртоғи ёки фарзандларига ҳам F1 ёки F-2 тоифасидаги виза берилади. Ушбу виза билан талабалар университет ҳудудида чекланган ҳолда, ўқиш шартларини бузмасдан ишлаши мумкин.


M визаси – Vocational Student Visa. Техник ёки касбий ўқув муассасаларида таҳсил олишни истовчилар учун берилади. Касбий дастур талабасининг оила аъзоларига эса M-1 ёки M-2 визаси берилади. Ушбу виза билан ўқиш давомида ишлаш мумкин эмас, фақат битиргандан кейин чекланган муддатда амалиётга рухсат берилади.


J визаси – Exchange Visitor Visa. Маданий, илмий ёки профессионал алмашинув дастурларида қатнашувчи шахслар, масалан: илмий тадқиқотчилар, профессорлар, тиббиёт резидентлари мураббийлар каби соҳалар учун. Ушбу алмашинув дастури иштирокчисининг оила аъзоларига ҳам J-2 ёки J-1 визаси берилиши мумкин. J-1 виза билан талабалар амалиёт вақти ишлаши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: