USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2 371 марта
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2025 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.

АИ-80 сотилиши устидан қатъий назорат

2025 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Бу давлат раҳбарининг шу йил 18 ноябрь куни имзолаган қарор билан тасдиқланган дастурда келтирилган. Ушбу тартиб экология соҳаси бўйича янги чоралар кўриш фонида йўлга қўйилмоқда.


“ЗАГС”дан ўтишда қулайлик

2025 йил 1 декабрдан бошлаб ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади. Яъни турмуш қураётганлар анализ жавобларини қоғоз шаклда кўтариб юриши шарт бўлмайди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармонида белгилаб қўйилди. Шунингдек, мудофаа бўлимлари ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгаргани ҳақидаги ҳужжатларни ахборот тизимлари орқали онлайн тарзда олади.

Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади

2025 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагиларни рақамлаштирган ҳолда ягона тизим асосида Онлайн сейсмологик платформа ишга туширилади:

— содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларнинг минтақавий акселерограммалар базаси;
— республика ҳудудларини илмий таҳлил асосида сейсмик хавф даражаси бўйича таснифлашни назарда тутувчи умумий сейсмик ва батафсил районлаштириш хариталари;
— туман ва шаҳарлар марказларининг макросейсмик баллардаги ва чўққи тезланишдаги микроҳудудлаштириш хариталари;
— республикадаги мавжуд фаол тектоник ёриқлар харитаси.

Сайёҳларга қулайлик

Сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш, автобус, авиа ва темирйўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш, халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади.

Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

Президентининг тегишли қарори билан, 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланган.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди ва қуйидаги маълумотларни жойлаштириб боради:

ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экиладиган дарахт ва кўчатлар ҳақида (манзили, парваришлаш учун масъул шахслар, кўчат тури ва бошқалар);
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш мақсадида тақдим этилган аризалар ҳақида (мурожаатчилар, дарахтлар сони, тури ва манзили) ва дарахтни кесиш бўйича ўтказиладиган жамоатчилик эшитуви ҳақида (санаси, вақти, манзили ва натижалари);

сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олиш бўйича жорий қилинган мораторий тартибини бузган шахслар ҳақида;

мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга эҳтимол тутилган таъсири масалаларини аҳоли ва жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик эшитувлари натижалари ҳақида;

стратегик экологик баҳолаш объектлари, жумладан, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари юзасидан жамоатчилик эшитуви натижалари ҳақида;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўтказилган рейдлар, текширувлар, мониторинглар натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида;

ҳудудларга қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун бириктирилган санитар-тозалаш корхоналари (корхона номи, раҳбари ва унинг ўринбосари фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг телефон рақамлари, диспетчерлик хизмати ва мурожаатларни қабул қилиш хизмати маълумотлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш режа-графиклари) ҳақида;

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: