Terms of use dolor sit amet consectetur, adipisicing elit. Recusandae provident ullam
aperiam quo ad non corrupti sit vel quam repellat ipsa quod sed, repellendus
adipisci, ducimus ea modi odio assumenda.
Disclaimers
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Sequi, cum esse possimus
officiis amet ea voluptatibus libero! Dolorum assumenda esse, deserunt ipsum ad
iusto! Praesentium error nobis tenetur at, quis nostrum facere excepturi architecto
totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
Limitation on Liability
Sequi, cum esse possimus officiis amet ea voluptatibus libero! Dolorum assumenda
esse, deserunt ipsum ad iusto! Praesentium error nobis tenetur at, quis nostrum
facere excepturi architecto totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
Copyright Policy
Dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Sequi, cum esse possimus officiis amet
ea voluptatibus libero! Dolorum assumenda esse, deserunt ipsum ad iusto! Praesentium
error nobis tenetur at, quis nostrum facere excepturi architecto totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
General
Sit amet consectetur adipisicing elit. Sequi, cum esse possimus officiis amet ea
voluptatibus libero! Dolorum assumenda esse, deserunt ipsum ad iusto! Praesentium
error nobis tenetur at, quis nostrum facere excepturi architecto totam.
Lorem ipsum dolor sit amet consectetur adipisicing elit. Inventore, soluta alias
eaque modi ipsum sint iusto fugiat vero velit rerum.
Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan
foydalanamiz.
Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati
va Foydalanish
shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.
Ўзбекистон 2025 йилда бюджет пулларини нималарга сарфлади?
25-03-2026, 15:50
113 марта
Ўзбекистон 2025 йилда бюджет пулларини нималарга сарфлади?
Манба: “Daryo” / Madina NurmanИқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил давлат бюджети ижросига оид айрим кўрсаткичларни эълон қилди. Расмий инфографикалар барча деталларни очиб бермаса-да, бюджет сиёсатидаги айрим муҳим тенденцияларни кўрсатади. Тақчиллик камайди, лекин харажатлар ҳали ҳам юқори 2025 йилда йиғма (консолидациялашган) бюджет даромадлари 502,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу 2024-йилга нисбатан 31,8 фоизга кўп. Харажатлар эса 541,7 трлн сўм бўлиб, бир йил аввалгига қараганда 26,2 фоизга ўсган. Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлигиНатижада бюджет тақчиллиги 39,1 трлн сўмни ташкил этиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,1 фоиз даражада шаклланган. Ўтган йили тақчиллик 2019 йилдан бери илк бор 3 фоиздан пастга тушган. Демак, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича маълум натижалар бор. Бироқ харажатлар ҳажми ҳали ҳам юқори даражада қолмоқда. Бу келгусида иқтисодиётга босим сақланиб қолишини англатади.
Бюджет манбалари Йиғма бюджет бир нечта манбалардан шаклланган. Бунда давлат бюджети асосий ўринни эгаллаб, ўтган йили 359,8 трлн сўм даромад ва 383,9 трлн сўм харажатни ташкил этган. Кейинги манбалар таркибидан давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ўрин олган. Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўтган йили қарийб 22,6 трлн сўм давлат қарзи ҳисобидан дастурларга ажратилган (50,1 фоиз ўсиш). Бу давлат харажатларида қарзга боғлиқлик ортиб бораётганини кўрсатади.
Даромадларнинг асосий қисми — 272 трлн сўм солиқлар ҳиссасига тўғри келган. ҚҚС, фойда солиғи ва жисмоний шахслар даромад солиғи асосий манба бўлган. Бироқ бошқа даромадлар, хусусан, қимматбаҳо металлар ёки хусусийлаштиришдан тушумлар бўйича рақамлар очиқланмаган. Мазкур ҳолат бюджет шаффофлиги борасида саволларни келтириб чиқаради.
Харажатлар таркибида “номаълум” тоифа улуши катта 2025-йилда бюджетдан энг катта харажатлар иш ҳақи ва устамаларга тўғри келган ва 149,6 трлн сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, 188,9 трлн сўм “бошқа харажатлар” сифатида кўрсатилгани диққатни тортади. Мазкур миқдор умумий бюджетнинг учдан бир қисмига тенг. Демак, харажатлар тўлиқ очиқланмагани ҳам бюджетда шаффофлиги бўйича саволлар туғдиради. Масалан, авваллари аҳолига ажратилган нафақалар миқдори эълон қилинарди. Янги рақамлар таркибига нафақаларга оид кўрсаткичлар киритилмаган. Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлигиСоҳалар кесимида энг катта маблағлар таълим (84,2 трлн сўм) ва соғлиқни сақлашга (43,3 трлн сўм) йўналтирилган. Давлат қарзи харажатлари энг тез ўсган 2025-йилда давлат қарзини қайтариш бўйича фоиз тўловлари 18,1 трлн сўмни ташкил этган. Бу 2024-йилдаги 14,5 трлн сўмга нисбатан 24,7 фоизга кўп. Мазкур тенденция қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари жуда тез ўсаётганини кўрсатади. Ўтган йили давлат қарийб 6,6 млрд доллар қарз (кредит) жалб қилган. Шундан 6,1 млрд доллари хориждан олинган. Агар қарз олиш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари тез суръатда ўсиб борса, келгусида бюджетга жиддий босим бўлиши мумкин. Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлигиЖамғармаларда бюджетга боғлиқлик юқори Давлат мақсадли жамғармалари ичида энг каттаси Пенсия жамғармаси ҳисобланади. Унинг харажатлари даромадлардан анча юқори ва фарқ бюджетдан қопланяпти. Хусусан, ўтган йили тузилма 56,5 трлн сўм даромад топган. Харажатлари эса 76,7 трлн сўмга етган (2024-йилдагидан 12,7 трлн сўмга кўп). Етишмаган 20,2 трлн сўм давлат бюджетидан тўланган (2024-йилдагидан 24,4 фоизи кўп). Бу рақамлар жамғарма ўзини ўзи таъминлай олмаётганини англатади. Ўтган йили Давлат тиббий суғурта жамғармаси деярли тўлиқ бюджет ҳисобидан молиялаштирилган — 22,9 трлн сўм. Жамғарма йиллик харажатлари 22,7 трлн сўм бўлган. 2024-йилдаги чиқимлари 4 трлн сўм эди. 2025-йилда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси 2,8 трлн сўм харажат қилган. Шундан 2,1 трлн сўми давлат бюджетидан қопланган. Бир йил илгари бюджетдан 1,8 трлн сўм берилганига қарамай, жамғарма 200 млрд сўмлик харажатларни амалга оширганди. Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлигиҲудудларда марказга қарамлик кучли Доимгидек барча ҳудудларда харажатлар даромадлардан кўп бўлган. Ҳатто уларнинг тушумлари миқдори чиқимларидан секинроқ ўсмоқда. Ўтган йили маҳаллий бюджетлар 71,13 трлн сўм даромад (йиллик ўсиш 25 фоиз), 109,2 трлн сўм харажат қилган (ўсиш 25,8 фоиз). Ўртадаги тақчиллик республика бюджети ва ўзаро ҳисоб-китоблар асосида қопланган. Ҳудудлар бўйича энг йирик даромад (13,5 трлн сўм) ва харажатлар (15,55 трлн сўм) Тошкент шаҳрида қайд этилган. Энг кам тушум (1,9 трлн сўм) ва чиқимлар (4,4 трлн сўм) эса Сирдарёда бўлган. Субсидиялар ҳам ўсмоқда 2025-йилда субсидиялар ҳажми 29,3 трлн сўмга етган (йиллик ўсиш — 13,9 фоиз). Энг катта маблағ энергетика соҳасига ажратилган — 11,4 трлн сўм. Шундан 7 трлн сўм газни арзон нархда сотишдан кўрилган зарарни қоплашга сарфланган. Нарх ошиб бораётганига қарамай, газга субсидия ҳали ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда. Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлигиҚишлоқ хўжалиги, уй-жой, боғчалар ва жамоат транспортига ҳам катта маблағлар йўналтирилган. Айрим субсидиялар миқдори 2024-йилдагига нисбатан 135 фоизгача ошгани давлат харажатлари кенгайиб бораётганини кўрсатади. Бюджет шаффофлиги муҳим 2025-йилда бюджет рақамлари икки хил манзарани кўрсатади. Бир томондан тақчиллик камайган ва ижтимоий соҳаларга катта эътибор қаратилган. Иккинчи томондан давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари тез ўсмоқда. Жамғармалар бюджетга қарамлигича қоляпти. Харажатларнинг катта қисми очиқланмаяпти. Субсидиялар ҳажми ҳам ўсиб бормоқда. Булар келгусида бюджет самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш асосий масалалардан бири бўлиб қолишини кўрсатади.