USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради

274 марта

Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради

Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида Ўзбекистонда санъаткор ва бошловчилар ҳар бир тўй ёки концерт учун солиқ тўлаши назарда тутилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур лойиҳа ортидан Маданият вазирлиги санъаткорларни солиққа тортишда енгиллик сўради.


Лойиҳага мувофиқ, санъаткорлар, бошловчилар ҳамда концерт-томоша соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа ижрочиларнинг тўй, юбилей, суннат тўйи, никоҳ маросимлари, ресторанлар ва бошқа тадбирлардаги ҳар бир чиқиши “бир хизмат – бир тўлов” тамойили асосида солиққа тортилиши назарда тутилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан солиқ тўлашда тенглик ва адолат тамойиллари таъминланиши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Хусусан, турли соҳаларда фаолият юритаётган фуқаролар, жумладан, кам ва ўрта даромадли ишчилар, хусусий тадбиркорлар, савдо ходимлари, ҳайдовчилар ҳамда қурилиш соҳаси вакиллари белгиланган тартибда солиқ тўлаб келаётгани қайд этилган ҳолда, нега концерт-томоша соҳасида фаолият юритаётган айрим шахслар учун алоҳида ёки фарқли ёндашув бўлиши керак, деган мазмундаги саволлар илгари сурилмоқда.

Маданият вазирлигига кўра, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларни солиққа тортиш ва ҳисобини юритиш тизимини соддалаштириш орқали яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан атрофлича кўриб чиқилган.

Маданият вазирлиги томонидан ҳужжат лойиҳасининг айрим бандлари юзасидан тегишли тартибда расмий эътирозлар киритилганига қарамасдан ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Бугунги кунда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун солиқ тўлаш тартиби амалдаги қонунчилик асосида белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига асосан мазкур тоифадаги шахслар учун даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган тартибда тўлаш механизми жорий этилган.

Ушбу тартибга асосан санъаткорлар ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқ тўлаб келмоқда. Бугунги ҳисоб-китобларга кўра, ушбу миқдор 412 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, улар алоҳида йиллик даромадидан декларация асосида 12 фоиз миқдорида даромад солиғи ҳам тўлайди.

“Демак, амалдаги тартибга кўра, концерт-томоша соҳасида фаолият юритувчи шахслар солиқ тўлаш тизимидан ташқарида эмас. Улар учун қонуний солиқ механизми амалда мавжуд ва қўлланилмоқда. Шу нуқтаи назардан, бугунги муҳокамаларда айрим ҳолатларда учраётган “санъаткорлар умуман солиқ тўламайди” деган талқинлар ҳақиқатга тўлиқ мос келмайди”, дейилади вазирлик муносабатида.


Изоҳ қолдириш

    • Дилором 7 Aprel 2026 09:10
      Асссалом алайкум бир туйдан 10.000.000 доллар пул оладилар мен 3.000.000 сум билан оиламни тебратаман бир ойга етираман.Уялмайсизми маданият вазири.Сизлар касрларда яшанг халк эса оёк остида шундайми .Виждон борми сизларда.

Мавзуга алоқадор: