USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm USD: 11,998 so'm EUR: 13,968 so'm RUB: 167 so'm GBP: 16,189 so'm CNY: 1,769 so'm KZT: 25 so'm TRY: 262 so'm AED: 3,267 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Кремль Украинадаги уруш “тупик”ка кириб қолганидан хавотирда – ОАВ

200 марта

Кремль Украинадаги уруш “тупик”ка кириб қолганидан хавотирда – ОАВ

Фронтда муваффақиятларнинг йўқлиги, ортиб бораётган талофатлар, Украина дронларининг тобора муваффақиятли тус олаётган ҳужумлари ва махсус хизматлар талаби билан интернетнинг тез-тез ўчириб қўйилиши ҳамроҳлигида кечаётган иқтисодий инқироз Россия раҳбарияти вакилларини ўзлари олиб бораётган урушга янада сергакроқ нигоҳ билан қарашга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, жамиятда намоён бўла бошлаган асабийликни элитанинг кўплаб вакиллари ҳам баҳам кўрмоқда, қолаверса, баъзи юқори мартабали мулозимлар можаро боши берк кўчага кириб қолгани ва ундан чиқиш йўллари кўринмаётганини айтмоқда.
Ушбу шахслардан бирининг сўзларига кўра, Россия Президенти Владимир Путин урушни давом эттириш ниятида, бироқ уни йил якунига қадар тугатишни истарйди . Бироқ, аввалгидек ўз шартлари асосида, жумладан, Донбасс устидан тўлиқ назоратни қўлга киритиш орқали. Путин, шунингдек, Европа билан хавфсизлик бўйича кенгроқ битим тузишни хоҳлайди, бу шартнома амалда Москванинг ҳудудий ютуқларини қонунийлаштириб бериши керак.

Бир нечта европалик дипломатлар “Bloomberg”га Россия ҳокимият йўлакларидаги муҳитни маҳзун деб баҳолашларини айтган: жанг майдонида патли (ҳеч бир томон устунлик қила олмайдиган) вазият юзага келган, Украина учувчисиз учиш аппаратлари эса нафақат нефтни қайта ишлаш ва экспорт қилиш корхоналари фаолиятига мунтазам путур етказмоқда, балки урушни Москванинг ичига ҳам олиб кирди. 17 майга ўтар кечаси 600 га яқин дрон Москва регионига можаро бошланганидан бери энг йирик ҳужумни уюштириб, энергетика объектлари, ҳарбий-саноат мажмуаси корхонаси ва “Шереметьево” аэропортига зарба берган.
Дронлардан қўрққани сабабли Путин ҳудудларга сафар қилишни бутунлай тўхтатган ва фақат ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) воситалари билан энг кучли ҳимояланган Москва, Москва вилояти ва Петербургдагина жамоатчиликка кўриниш бермоқда. Украина Қуролли Кучларининг (УҚК) зарбалари тезлашгани фонида унинг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишидаги танаффус 196 кунга етган.
Шу билан бирга, Кремль етакчиси ўз амбицияларини камайтиргани йўқ ва Донбассни эгаллаш ниятида, устига-устак, олий ҳарбий қўмондонлик уни буни кузгача амалга ошириш мумкинлигига ишонтирган.
“Мен уни ҳамма нарсани ҳозирги фронт чизиғида тугатишга ундадим. Аммо у тинимсиз: “Йўқ, мен бунга рози бўлолмайман”, дейди манбалардан бири.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: